Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Фарғона водийси ҳудудларида пахта ва тўқимачилик саноатини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Охирги олти йилда мазкур ҳудудларда 35 та кластер ташкил этилди, қиймати 670 миллион долларлик 150 дан ортиқ йирик лойиҳа ишга туширилди.
Шавкат Мирзиёев пахта ҳосилдорлигини ошириш, ип-калавани чуқур қайта ишлаш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича топшириқлар берди.
Жорий йилда водий ҳудудларида тўқимачилик маҳсулотлари экспортини 2,5 миллиард долларгача ошириш имконияти мавжуд, дейилади хабарда.
Шу билан бирга, кластерлар энергия истеъмолининг бир қисмини муқобил манбаларга ўтказишлари керак.