Вице-президенти сўзга чиққан «NORINCO International Cooperation Ltd.»компанияси «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан ҳамкорликда амалга ошириш салоҳиятига эга бўлган қатор лойиҳаларни тақдим этди, дея хабар беради компания.
Компаниянинг таклифларидан бири республикага релслар етказиб бериш ҳамда бевосита Ўзбекистон ҳудудида вагонлар ишлаб чиқариш ва йиғиш билан шуғулланадиган қўшма корхона ташкил этишдир.
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти ва Хитой компанияси ўртасида темир йўл инфратузилмаси соҳасида олиб борилган музокаралардан сўнг Ўзбекистон темир йўллари бошқармаси раҳбарияти таклифларга қизиқиш билдирди ва уларни синчиклаб ўрганишга тайёрлигини билдирди.
Ҳар томонлама таҳлил ва муҳокамадан сўнг келгусидаги ҳамкорлик бўйича қарорлар қабул қилинади. Иккала томон ҳам темир йўл инфратузилмаси соҳасида ҳамкорлик муваффақиятли ривожланишига умид билдирди.
NORINCO International Cooperation Ltd. Хитойнинг йирик давлат компанияси бўлиб, саноат ускуналари ишлаб чиқариш ва инфратузилма қурилиши, энергетика, нефт-газ сектори, шунингдек, савдо ва логистика соҳасида хизматлар кўрсатишга ихтисослашган.