Энергетика вазирлиги газ қуйиш шохобчалари фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги маълумотни рад этди

Тармоқда Фарғона водийси вилоятларида совуқ бўлгани сабабли автомобилларга газ тўлдириш компрессор стансиялари ёпилгани ҳақида маълумот тарқалди.

Бироқ Энергетика вазирлиги матбуот хизмати юқоридаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Уларга кўра, Фарғона водийси вилоятларидаги барча ёқилғи қуйиш шохобчалари ишламоқда. Бироқ уларнинг иш тартиби маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқланади.

Бугун, 16-февраль куни бошқарма Фарғона водийси вилоятларидаги газ қуйиш шохобчалари ҳафта охирида ишлай бошлаши ҳақида хабар берди.

«Маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда ва газ босимининг ошишига қараб автомобилларга газ қуйиш компрессор станциялари фаолиятини босқичма-босқич тиклаш режалаштирилган», — дейилади хабарда.