Навоий машинасозлик заводида 15 минг турдан ортиқ маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда

Навоий кон-металлургия комбинати (НКМК) матбуот хизмати заводда 15 минг турдан ортиқ маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқарилаётгани, шундан 97 фоизи олтин қазиб олиш комбинати эҳтиёжлари учун етказиб берилаётгани ҳақида хабар берди.

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 2023-йилда заводда 173 лойиҳа амалга оширилиб, 629,5 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш имконини берди.

Заводда 6-гидрометаллургия заводи учун янги турдаги шарли тегирмонлар ишлаб чиқариш, шунингдек, масофадан бошқариш пултлари, янги турдаги кон бурғулаш ускуналари учун эҳтиёт қисмлар ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

Заводнинг илғор тажрибаси, жумладан, ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича «тортиб ол» механизми жорий этилгани республикада юқори баҳоланди.

Бу тажриба маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик алоқаларини ҳам кенгайтирмоқда. Ўтган йили тармоқлараро саноат кооперацияси доирасида маҳаллий корхоналардан 5,5 триллион сўмлик маҳсулот харид қилинди.