Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси жорий йилнинг 1 январидан 30 сентябргача бўлган даврдаги ўзининг ажойиб натижаларини тақдим этди.
Биржада жами 72 411,2 млрд. сўмлик битимлар тузилди.
Савдо айланмасининг асосий қисмини қуйидаги товарлар ташкил этди:
- Буғдой – 9,7 фоиз (6 894,2 млрд. сўм)
- Дизел ёқилғиси – 9,4 фоиз (6 686 млрд. сўм)
- Мис – 9,4 фоиз (6665,7 млрд. сўм)
- Автомобил бензини – 8 фоиз (5 694,7 млрд. сўм)
- Минерал ўғитлар – 7,5 фоиз (5 346,1 млрд. сўм)
- Шакар – 5,5 фоиз (3 921,1 млрд. сўм)
Биржада 7611 дан ортиқ сотувчи ўз маҳсулотларини сотган, 18511 та корхона харидор сифатида иштирок этган. Шу даврда 2579 турдаги товар бўйича 451 мингдан ортиқ битим тузилди.
Битимларнинг асосий ҳажми автомобил бензини (117 666 та битим), ун (106 387 та битим), семент (26 060 та битим), шакар (24 065 та битим) ва минерал ўғитлар (22 761 та битим)га тўғри келади.
Шу билан бирга, айрим товарлар нархининг ўсиш динамикаси юқорилигича қолаётганини таъкидлаш лозим. Жумладан, суюлтирилган газ 56 фоизга, сода 43 фоизга, техник олтингугурт 35 фоизга, полимерлар 18 фоизга ошди.
Нархларнинг дастлабки қийматларга нисбатан ошиши натижасида сотувчилар 3014,4 млрд. сўм қўшимча даромад олди. Ушбу даромаднинг асосий қисмини суюлтирилган газ, саноат уруғлари, полимер маҳсулотлари, чойшаблар, минерал ўғитлар каби товарлар ташкил этди.
Яқинда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида биржа вакиллари айрим товарлар нархи пасайганини маълум қилди. Масалан, техник олтингугурт нархлари максимал қийматларига нисбатан 3 баравар пасайган.
Хусусан, 2023-йилнинг 9 ойи давомида техник олтин гугуртнинг ўртача биржа нархи унинг максимал қийматига нисбатан 3 бараварга, кўмир, пахта мойи, саноат чигити ва карбамид нархи 31 фоизга, суюлтирилган газ нархи 23 фоизга, омухта ем — 20 фоизга, полипропилен — 15 фоизга, пахта толаси ва ун — 14 фоизга, полиэтилен — 12 фоизга, шакар — 11 фоизга ва аммиакли селитра — 10 фоизга.