Сенаторлар «Ўзбекистон банкларининг устав капитали миқдорини ўзгартириш тўғрисида»ги қонунни қабул қилди

Ялпи мажлисда сенаторлар «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонунни қабул қилдилар.

Мазкур қонунда назарда тутилган ўзгартиришларга мувофиқ, банкларнинг устав капитали миқдори 2023-йил 1-сентабрдан бошлаб 2025-йил 1-январгача босқичма-босқич 100 миллиард сўмдан 500 миллиард сўмгача оширилади.

Мазкур норманинг жорий этилиши соҳага хорижий инвестицияларни жалб этиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига қўшимча кредитлар бериш учун қўшимча ҳуқуқий шарт-шароитлар яратади, шунингдек, банкларнинг капиталлашув даражаси ва ресурс базасини оширишни таъминлайди.

Бундан ташқари, Қонун норезидентлар томонидан банк акцияларини сотиб олиш бўйича чекловларни ҳам олиб ташлайди ва халқаро бозорларда очиқ жойлаштирилган акцияларни сотиб олишни осонлаштиради.

Сенаторлар мазкур қонунга киритилаётган янгиликлар банкларга иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларда фаол иштирок этиш, уларнинг инвестицион жозибадорлигини оширишга хизмат қилишини таъкидладилар.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.