Ўзбекистон асал экспортини беш баравар оширди

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасида мавжуд бўлган маълумотларга кўра, жорий йилнинг 8 ойида республикадан ташқарига 26,3 тонна табиий асал экспорт қилинган.

Экспорт операцияларининг умумий ҳажми 41,8 минг долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20,3 тоннага ёки 4,4 бараварга ошди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, сўнгги 8 ой ичида Ўзбекистон асални қуйидаги мамлакатларга экспорт қилди:

АҚШ — 11,2 тонна

Корея — 10 тонна

БАА — 3,1 тонна

Қувайт — 2 тонна

Маълумотларга кўра, 2020 йил 8 ойи давомида асал экспорт қиладиган ҳудудлар:

Тошкент шаҳри — 21,2 тонна

Жиззах вилояти — 3,1 тонна

Самарқанд вилояти — 2 тонна

Наманган вилояти — 0,1 тонна.