Бу йил қуритилган сабзи экспорти 6,8 минг тоннага ошди.
Жорий йилнинг январ-октябр ойларида Ўзбекистон қуритилган сабзи экспорти ҳажмини ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,8 минг тоннага оширди.
Умуман олганда 4,5 миллион долларлик қуритилган сабзи чет элга сотилди, деб хабар беради Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси.
Қўмита маълумотларига кўра, қуритилган сабзи экспорти ҳажми 9,9 минг тоннани ташкил этди, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 6,8 минг тоннага кўпдир.
9,4 минг тонна қуритилган сабзи Қозоғистонга, 373,1 тонна Россияга, 131,3 тонна АҚШга ва 26,4 тонна Германияга экспорт қилинди.
2020 йил 1-ноябр ҳолатига кўра Тошкент вилояти 4,8 минг тонна, Самарқанд вилояти 3,5 минг тонна, Наманган вилояти 524,6 тонна ва Тошкент шаҳри 276,9 тонна қуритилган сабзи экспорт қилди.