Ўзбекистонда шакарнинг биржа курси кетма-кет учинчи кун пасаймоқда

Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржасида сўнгги уч кунлик савдоларда шакар нархи пасайишда давом этмоқда.

Жорий йилнинг 25-март куни ўтказилган очиқ биржа савдолари натижаларига кўра, барча тоифадаги шакарнинг кунлик ўртача нархи аввалги савдо кунига нисбатан 2 фоизга пасайиб, бир тонна учун 8 735,8 минг сўмдан 8 564,3 минг сўмга тушди.

Сўнгги икки савдо кунида нисбатан биржада шакарни сотиб олиш даражаси етакчи ўринларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти (33 фоиз), Самарқанд (15 фоиз), Қашқадарё (12 фоиз), Фарғона (8 фоиз) ва Андижон вилоятлари (7 фоиз) эгаллади.

24-март куни шакарнинг биржа савдо нархи 14 фоизга пасайиб, бир тоннаси 8735,8 сўмни ташкил қилди.