Корея Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик жамғармаси EDCF Ўзбекистон билан 238 миллион долларлик кредит шартномаларини имзолади.
Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маблағлар иккита лойиҳани амалга оширишга йуналтирилади — “Ўзбекистондаги тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш” (88,8 миллион доллар) ва “Онкологик клиника қурилиши” (150 миллион доллар).
Ўзбекистон ва EDCF ўртасидаги 2021-2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури умумий қиймати 1,2 миллиард доллар бўлган 13 та лойиҳани ўз ичига олади. Томонлар мазкур лойиҳаларни жадал тарғиб қилиш ва амалий амалга ошириш бўйича яқин ҳамкорликни ё‘лга қўйишга келишиб олдилар.
Шунингдек, электротехника, биофармацевтика, металлургия ва кимё саноати соҳаларида янги лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун янги ташкил этилган Иқтисодий тараққиётга кўмаклашиш жамғармаси билан ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича кейинги қадамлар белгиланди.