Дания Украинага 5 йилга 3 миллиард доллардан ортиқ ёрдам ажратади

Дания расмийлари 2023 йилдан 2028 йилгача Украинага 3,21 миллиард доллар ёрдам ажратилишини тасдиқлади. Мамлакат Мудофаа вазирлиги Украина учун зарур бўлиб қолаётган ҳарбий ёрдам муҳимлигини қайд этди.

Бу ҳақда 19-июн, душанба куни мамлакат Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

«Мен Дания катта ҳисса қўшишда давом этаётганидан фахрланаман. Украина ҳарбий ёрдамга чуқур боғлиқлигича қолмоқда», — деди Дания мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Троелс Лунд Поулсен.

Қайд етилишича, гуманитар, иқтисодий ва ҳарбий эҳтиёжлар учун ажратилган маблағлар Украинага Дания Украина жамғармаси орқали ажратилади.

Жамғарма маблағлари Дания Украинани 2023 йилда қўшимча 7,5 миллиард ДКК, 2024 йилда 10,4 миллиард ДКК ва 2025-2028 йилларда ҳар йили 1 миллиард ДКК билан қўллаб-қувватлаши мумкин бўлган тарзда тақсимланади.

Украинани қўллаб-қувватлашнинг сезиларли даражада ошиши Дания 2023 ва 2024 йилларда НАТОнинг ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизини мудофаа ва хавфсизлик учун сарфлаш мақсадларига эришиш учун маблағ ажратганини англатади.