Европада газ нархи ҳар минг кубометр учун 1500 доллардан ошиб, деярли 1600 долларга етди.
ICE Futures биржасида TTF бўйича энг яқин (ноябр) фючерсларининг нархи жума куни эрталаб МВт/соатига 133,125 еврога ёки ҳар минг кубометр учун 1594 долларга етди.
Сентябр ойида Голландиядаги TTF марказида — Европадаги асосий газ майдончасида бир кун олдин тузилган шартноманинг ўртача қиймати ҳар минг кубометр учун 759 долларни ташкил этди.
Газ етказиб беришнинг умумий тақчиллиги шароитида (газ қувурлари орқали ва суюлтирилган ҳолда) Европа СПГ учун Осиёдаги премиум бозори билан рақобатлашишга мажбур.
Европадаги газ котировкалари сўнгги пайтларда «Газпром» акциялари нархига узлуксиз таъсир кўрсатмоқда.