Яқин вақт ичида Хитой қуролли кучлари россиялик ҳарбийлар иштирокида Япония денгизида «Шимолий ҳамкорлик-2023» қўшма машғулотларини ўтказади. Бу ҳақда Хитой Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Хитой ва Россия қуролли кучлари ўртасидаги йиллик ҳамкорлик режасига кўра, Россия ҳарбийлари «Шимолий. Ўзаро ҳамкорлик-2023» машғулотларида иштирок этиш учун денгиз флоти ва ҳаво кучларини жўнатади. Машғулотлар Хитой Халқ озодлик армиясининг Шимолий зона жанговар қўмондонлиги томонидан ташкил этилади ва 2023-йил ўрталарида бўлиб ўтади.
Машғулотларнинг асосий мақсади стратегик денгиз каналлари хавфсизлигини таъминлаш ва Хитой ва Россия қуролли кучлари ўртасидаги стратегик мувофиқлаштириш даражасини оширишдан иборат бўлади. Машқлар, шунингдек, ҳар икки давлатнинг минтақавий тинчлик, барқарорликни биргаликда қўллаб-қувватлаш ва хавфсизликнинг турли таҳдидларига самарали жавоб бериш қобилиятини ривожлантиришга қаратилган.