Хитойнинг Хенан провинсиясида юзлаб автомобиллар иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди.
Бу ҳақда 28 декабр куни Хитой марказий телевидениеси хабар берди.
Ҳодиса чоршанба куни эрталаб Чженчжоу шаҳри яқинидаги кўприкда кучли туман туфайли содир бўлган. Камида бир киши вафот этган.
Воқеа жойида катта тирбандлик юзага келган. Турли манбаларга кўра, унда 200 дан 400 тагача машина тиқилиб қолган.
Магистрал йулда ҳаракатланиш яқин кунларда тикланиши кутилмоқда. Воқеа тафсилотларига аниқлик киритилмоқда, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.