Давосдаги Жаҳон иқтисодий форуми бу йил рекорд миқдордаги иштирокчиларни бирлаштиради. Бу ҳақда ЭФЭ агентлиги хабар бермоқда.
Жаҳон иқтисодий форуми 2023-йилнинг 16-20-январь кунлари Давосда бўлиб ўтади.
Маълум қилинишича, форумда дунёнинг кўплаб мамлакатлари раҳбариятининг 2,7 минг нафар вакили, хусусан, Испания бош вазири Педро Санчес, Германия канслери Олаф Шольц, Еврокомиссия раҳбари Урсула Фон Дер Лейен иштирок этади.
Муҳокамаларда замонавий дунёнинг иқтисодий муаммолари муҳокама қилинади, forum иштирокчилари gender ва ирқий тенглик, минтақавий фарқларга ҳам алоҳида эътибор қаратишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2022-йил май ойида Давосда бўлиб ўтган форумда Украина асосий мавзулардан бири бўлган эди.