Норвегиядаги ҳуқуқ фаоллари ва жамоат ташкилотлари ўз тадбирларига россиялик ҳамкасбларини таклиф қила олмайди. Россияликлар ишлашга таклиф қилинган тақдирда ҳам Норвегия визасини ололмайдилар. Бу ҳақда Barents Observer нашри хабар бермоқда.
ОАВ хабарларига кўра, бир неча ой давомида ташкилотлар тадбирларга таклиф қилинган россияликлар учун бирорта хам саёхат ташкил эта олмади.
Биринчи муаммо — ҳужжатни олиш. Гап шундаки, виза марказида жой олишнинг иложи йўқ.
«Агар одам қандайдир тарзда бу босқичдан ўтган бўлса ҳам, охир-оқибат у барибир рад этилади», деди Terminal Б санъат майдони вакили.
Шу билан бирга, таъкидланишича, русларга рад жавоби берилади, чунки Норвегияда улар Россияга қайтишни истамасликларидан қўрқишади. Сентябр ойида саратон билан касалланган беморларга ёрдам бериш бўйича Россия-Норвегия лойиҳаси иштирокчиларига визалар берилмагани хабар қилинган эди. Кўнгиллилар ва беморларга «Россия Федерациясига қайтиш учун етарлича алоқалари йўқлиги» айтилди.
Хабарингиз бор, 12-сентабр куни ЕИ Кенгашининг Россия Федерацияси билан виза тартибини соддалаштириш бўйича келишувни тўхтатиш ҳақидаги қарори кучга кирди.
Шу билан бирга, Европа Иттифоқининг айрим давлатлари Россиядан келган сайёҳларга визалар беришни бутунлай тўхтатди.