Парижда ходимларнинг иш ташлаши сабабли 8та метро линияси ишламай қолди

Парижда иш ҳақини ошириш ва иш шароитларини яхшилаш талаби билан метро ходимлари оммавий норозилик намойишларига чиқди.

Париж ва унинг чеккасида жамоат транспортини бошқарадиган RATR компанияси ходимлари жума куни кенг кўламли иш ташлаш ўтказмоқда, 8та метро линиялари ёпилган, деб хабар беради Франция ОАВлари.

Яна 6та метро линиялари фақат эрталаб ва кечқурун тиғиз соатларда ишлайди. Жума куни Парижда фақат иккита метро линияси тўлиқ ишлашни давом эттиради, улар бўйлаб поездлар автоматлаштирилган форматда ҳаракатланади.

Франция транспорт вазири Жан-Батист Джеббари пойтахтдаги жамоат транспорти ходимлари иш ташлаши сабабли французларни иложи бўлса жамоат транспортидан воз кечиб, масофавий ишлашга ўтишга чақирди.

«Биз компанияларни иложи борича узоқдан ишлашга ундаймиз», деб ёзди Жабарри Twitterда.

RATR ходимлари иш шароитидан норозилигини билдириш учун иш ташлашмоқда, хусусан, улар иш ҳақини оширишни талаб қилмоқдалар.