Россия Федерацияси ўз видео платформасига эга бўлади. Унинг ишлаб чиқувчилари ва инвесторлари янги вертикал платформа мавжудларидан устун бўлишини таъкидламоқдалар.
Бу ҳақда Газпром-Медиа холдингининг бош директори Александр Жаров маълум қилди.
«Кузда қисқа видеороликлар учун вертикал платформа пайдо бўлади, унда ТикТок ва Ликее каби ўхшаш платформаларда мумкин бўлмаган турли хил ҳаракатлар бўлиши мумкин», деди Жаров Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида 2-5 июн куни.