Швеция ва Финляндия НАТОга аъзо бўлиш учун ариза беришни режалаштирмоқда

Швеция ва Финляндия келаси ҳафта НАТОга аъзо бўлиш учун ариза беришни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Helsingin Sanomat манбаларига таяниб хабар берди, деб ёзади УНН.

Қайд этилганидек, Финляндия Президенти Саули Нииностиё ва Бош вазир Санна Марин пайшанба куни Финляндиянинг НАТОга қўшилиши бўйича биринчи марта ўз позицияларини, шанба куни эса Социал-демократлар – Санна Марин партияси позицияларини билдиришлари керак ва ўшандан сўнг барча муҳим парламентдаги сиёсий кучлар ўз позициясия, маълум бўлади.

Президент ва ҳукумат қарори 15-май, якшанба куни қабул қилиниши керак.

Шундан сўнг депутатлар аъзолик истиқболлари тўғрисидаги навбатдаги ҳисоботни кўриб чиқишлари керак.

Швецияда ҳам 15 май куни қарор қабул қилиниши режалаштирилган, бироқ ҳар икки давлатдан аризалар юбориладиган аниқ санани олдиндан айтиш қийин.