Якшанба куни Сицилияда Этна тоғи отилиб, Катания шаҳрини вулқон куллари қоплаб олди. Маҳаллий ҳаво қатнови кулнинг тушиши туфайли парвозлар учун хавф туғдирганлиги сабабли тўхтатилди.
Катания аэропорти бошқарув компанияси Этна тоғининг отилиши ва аэропортга бир вақтнинг ўзида вулқон кулининг тушиши муносабати билан хавфсизлик шароитлари тикланмагунча парвозлар тўхтатилганини маълум қилади.
Вайронагарчилик ва қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Италия Миллий Геофизика ва вулқонология институти якшанбанинг биринчи соатларидан бошлаб фаолликнинг ўсишини қайд этди. Эҳтиёт чораси сифатида фуқаро муҳофазаси органлари ҳудудда ҳушёрлик даражасини оширди.
Этна тоғи дунёдаги энг фаол вулқонлардан бири бўлиб, катта ва кичик тез-тез отилиб туради. Баландлиги 3300 метрдан ортиқ бўлган вулқон Европадаги энг баландларидан бири ҳисобланади.