Туркияда бўлиб ўтган президентлик сайловларининг иккинчи босқичида Ражаб Тоййиб Эрдўғон ғолиб деб эълон қилинди. Бу ҳақда 28-май, якшанба куни кечқурун Туркия МСК раҳбари маълум қилди, дея хабар беради турк ОАВлари.
Шундай қилиб, Туркия МСК раҳбарининг айтишича, дастлабки маълумотларга кўра, президентлик сайловларининг иккинчи босқичида амалдаги президент Эрдўғон ғалаба қозонган.
Унга сайловчиларнинг 52,1 фоизи овоз берди. Олий сайлов комиссияси сайлов бюллетенларининг деярли 100 фоизини санаб чиқиш натижаларига кўра, сайловчиларнинг 47,9 фоизи унинг рақиби Камол Қиличдарўғли учун овоз берди.
Энди Эрдўғон келаси беш йил ўз лавозимини эгаллайди.
Эрдўғоннинг минглаб мухлислари аллақачон уни Анқарадаги қароргоҳи ёнида кутишмоқда. Унинг мурожаати сайловлардаги расмий ғалабадан сўнг кутилмоқда.
Дунё етакчилари аллақачон Эрдўғонни ғалабаси билан табриклашни бошлашган.