Андижонда аёл қариндошининг болаларини ўлдирди
Андижонда Избоскан туманида яшовчи аёл икки ёш болани ўлдиргани учун қўлга олинди.
Аввал айтиб ўтганимиздек, Андижонда зўравонлик билан ўлдирилган икки боланинг жасади топилган эди.
Бош прокуратуранинг хабар беришича, жиноятни очишга қаратилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Избоскан туманида яшовчи 1995-йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланган.
Маълум бўлишича, 2022-йил апрел ойидан буён ушбу аёлга тегишли бўлган уйда холавачасси 2 нафар вояга етмаган фарзанди (10 ёшли ўғли, 7 ёшли қизи) ва бувиси билан бирга яшаб келган.
Гумонланувчининг кўрсатмасига кўра, қариндошининг оиласи унинг айби билан парчаланиб кетганида, аёл уйдан нарсаларни олиб кетмоқчи бўлиб, яшаш жойини бўшатишни талаб қилган. Бироқ қариндоши бунга қарши чиқди ва унинг уйни бўшатиш ҳақидаги илтимосини рад этди.
Кейин аёл болаларнинг онасининг йўқлигидан фойдаланиб, бувисининг кўриш ва эшитиш қобилияти заиф эканлигини билиб, 16 июн куни уйга келиб, иккала болани ҳам атайлаб ўлдириб, жасадларини уйнинг ертўласига яшириб қўйган.
Ҳозирда гумонланувчи ҳибсда.
Аввалроқ Андижондаги хусусий уйлардан бирида икки боланинг жасади топилгани ва аёл киши қотилликда гумон қилинаётгани ҳақида хабар берган эдик.