Фарғона водийсида зилзила қайд этилди

Зилзила эпицентри Қирғизистонда бўлиб, Фарғона водийси аҳолиси томонидан 2021 йил 10-январдан 11-январга ўтар кечаси соат 00:38 да сезилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг республика сейсмик прогнозлаш мониторинги марказининг маълумотларига кўра, зилзила эпицентрида 4,4 балл билан чуқурлиги 20 км бўлган.

Зилзила эпицентридан Тошкентгача бўлган масофа жануби-шарқий йуналишда 363 км. Координаталари: 41,09 даража шимолий кенглик; 73,55 даража шарқий узунлик.

Ўзбекистонда эпицентрдан масофа ва силкиниш кучи:

  • Наманган: 158 км, 2 балл;
  • Андижон: 107 км, 2 балл;
  • Фарғона: 168 км, 2 балл.

Ўзбекистоннинг бошқа минтақаларида сейсмик фаоллик сезилмади. Вайронагарчиликлар ва қурбонлар ҳақида маълумот берилгани йуқ.