Сейсмологлар Ўзбекитан ҳудудида сезилган 3 балли силкинишлар ҳақида гапириб беришди.Зилзиланинг эпицентри Қирғизистонда бўлган.
«21-октабр куни Тошкент вақти билан соат 04: 08да Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Унинг координаталари шимолий кенгликнинг 41,29 даража, шарқий узунлик бўйича 73,06 даража. Кучлилиги М = 4.4, чуқурлиги 10 км. Зилзила эпитсентридан Тошкентгача бўлган масофа 321 км шарққа тўғри келади», — дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Республика сейсмик прогностик мониторинг марказида.
Ўзбекистон ҳудудидаги силкиниш кучи:
Наманган: 121 км, 3 балл
Андижон: 82 км, 3 балл
Фарғона: 147 км, 3 балл