Ўзбекистонлик каноечилар Токиодаги Олимпия ўйинларида ярим финалда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
«Дилноза Раҳматова ва Нилуфар Зокирова Токио Олимпиадасининг ярим финалига чиқишди», — дейилади Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабарида.
Қизлар биринчи марта Олимпия ўйинларида иштирок этишмоқда.
МОҚ маълумотига кўра, чорак финалда 500 метр масофада спортчилар иккинчи бўлди. Улар 2 дақиқа 4,45 сония натижасини кўрсатдилар.
7 августга белгиланган ярим финалда ўзбекистонлик аёллар россиялик, канадалик ва украиналик каноэчилар билан учрашадилар.