Ўзбекистонда “Тошкент – ​​яшил ҳудуд” лойиҳаси амалга оширилмоқда

Тошкентни кўкаламзорлаштириш бўйича янги лойиҳа Ўзбекистон пойтахтига дунёнинг етакчи “яшил” шаҳарлари билан рақобатлашиш имконини беради.

Шавкат Мирзиёев 2022-йил 1-майга қадар “Тошкент – яшил ҳудуд” ғоясини амалга ошириш бўйича давлат раҳбари қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритишни топширди.

Лойиҳа қуйидагиларни назарда тутади:

  • 2026-йилгача Тошкент шаҳридаги яшил майдонларни халқаро стандартларга мос равишда кенгайтириш ва уни дунёнинг етакчи яшил шаҳарларидан бирига айлантириш;
  • биологик хилма-хилликни сақлаш, тиклаш ва кўпайтиришнинг аниқ тизимини яратиш;

  • ободонлаштириш бўйича белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун институционал базани, шу жумладан алоҳида тузилмаларни (лойиҳа идораларини) шакллантириш;

  • ободонлаштириш ишларида аҳоли иштирокини рағбатлантириш механизмларини жорий этиш;

  • 2022–2026-йилларда Тошкент шаҳрини кўкаламзорлаштириш дастурини тасдиқлаш;

Бундан ташқари, Президент 2022-йил 1-сентабрга қадар Тошкент шаҳрини ободонлаштириш бош режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни таъминлаш бўйича топшириқ берди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев фармони имзолаган бўлиб, унинг доирасида дарахтларни ноқонуний кесишдан ҳимоя қилиш бўйича янги чора-тадбирлар тасдиқланган эди.