Россия оммавий ахборот воситалари колонияда жазони ўтаётган таниқли актёр Михаил Ефремов суд қарори билан уй қамоғига ўтказилгани ҳақида хабар тарқатди.
Норасмий маълумотларга кўра, актёр тергов билан ҳамкорлик қилишга ва гиёҳванд моддаларни қаердан ва қандай сотиб олганлиги тўғрисида гувоҳлик беришга рози бўлган.
«Гувоҳларни ҳимоя қилиш дастури бўйича, у махсус жойга жойлаштирилди, чунки у қамоқхонада хавфсиз бўлмаслиги мумкин эди», деди суҳбатдошимиз исмини сир сақлашни сўради.
Унга кўра, Ефремовга махсус билагузук тақилган, унга уйидан бир километр радиусда юришга рухсат берилган.
«Унинг маслаҳатига кўра, терговчилар аллақачон гиёҳвандлик бизнесининг йирик шахсларига мурожаат қилишган. Ҳозирча у расмий равишда Белгород зонасида рўйхатга олинган, аммо жисмонан у Москвада. У кўчага чиқади, лекин таниб қолмаслик учун ўзини яширади”, — деб ёзади Россия ОАВ ўз манбаларига асосланиб.
ФСИН-дан ушбу маълумотларнинг расмий тасдиғи йуқ эди.
Михаил Ефремов Москва марказида ҳалокатли йул-транспорт ҳодисаси учун 7,5 йиллик қамоқ жазосини олди. У Белгороддаги колонияда жазони ўтамоқда.