Қашқадарё вилоятида вилоятнинг биринчи ҳокими Темир Хидиров оламдан ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
1945-йилда Қарши вилоятида туғилган Темур Хидиров Қашқадарё вилоятининг биринчи ҳокими бўлган. 1992-йил 27-январдан 1995-йил 29-ноябргача Қашқадарёга 3 йил 10 ой 2 кун раҳбарлик қилди.
T.Хидиров шўролар даврида турли лавозимларда ишлаган. Хусусан, Қашқадарё вилояти сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи, вилоят партия қўмитаси биринчи котиби, Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ҳузуридаги сув хўжалиги сектори мудири.