Бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон спортчилари биринчи ўринни эгаллади

Ўзбекистон пойтахтида бокс бўйича 22 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Барча 13 вазн тоифасида иштирок этган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 12 олтин ва 1 бронза медалини қўлга киритди.

Олтин медаллар:

-48 кг: Асилбек Жалилов

-51 кг: Муҳаммадқодир Мамиржонов

-54 кг: Шаҳзод Музаффаров

-57 кг: Дилшод Абдумуродов

-60 кг: Хуршид Расулжонов

-63,5 кг: Руслан Абдуллаев

-67 кг: Жавлон Йулдошев

-71 кг: Азизбек Тожиев

-75 кг: Абдулазиз Абдупаттаев

-80 кг: Жасурбек Йулдошев

-86 кг: Тимур Мержанов

+92 кг: Жаҳонгир Зокиров

Бронза медали:

-92 кг: Жавоҳир Тоғаймуродов,

Хотин-қизлар ўртасида вакилларимиз 12 та вазн тоифасида 11 та вазн тоифасида чиқиш қилиб, 4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.

Олтин медаллар:

-48 кг: Фарзона Фозилова

-50 кг: Сабина Бобоқулова

-52 кг: Феруза Казакова

-63 кг: Мохинабону Абдуллаева

Кумуш медал:

-54 кг: Нигина Ўктамова

Бронза медаллари:

-57 кг: Ситора Турдибекова

-60 кг: Дилфуза Бекова

Ўзбекистон 20 та медал билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу турнирда Ўзбекистоннинг асосий рақибига айланиши керак бўлган Қозоғистон терма жамоаси мамлакатдаги сиёсий вазият туфайли иштирок этмади.