Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси “Катта дубулға” туркумига кирувчи турнирда учта медални қўлга киритди

Парижда дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи турнирда Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари учта бронза медалини қўлга киритди.

Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) хабар бермоқда.

81 килограммгача бўлган вазн тоифасида рингга кўтарилган Шарофиддин Болтабоев учинчи ўрин учун кечган жангда канадалик Франсуа Готиерга қарши татамига чиқди ва қўшимча дақиқаларда ғалаба қозонди. Болтабоев бронза медали билан бирга ўз рейтингида 500 очко жамғарди.

90 килограммгача бўлган вазн тоифасида жангсиз иштирок этган Давлат Бобонов мусобақанинг бронза медалини қўлга киритди. Токио Олимпиадасининг бронза медали совриндори грузиялик спортчи Бека Гриниашвили хансоке, яъни тақиқланган ҳаракат учун жазо олгани учун татамига чиқмади. Автоматик равишда ғалаба Бобоновга насиб этди.

Вазни 100 килограммгача бўлган полвонлар баҳсида Музаффарбек Тўрабоев бронза медали учун кечган жангда голландиялик тажрибали рақиби Майкл Коррелни мағлуб этди.