Бокс бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Мурожон Ахмадалиев чилилик рақиби билан жангда ғалаба қозониб, чемпионлик унвонини ҳимоя қилди.
Профессионал боксда муваффақиятли иштирок этаётган Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангини ўтказди. Унга қарши рингга чилилик спортчи Хосе Веласкес чиқди.
119-109 ҳисобида якунланган 12 раунд якунига кўра, ҳакамлар бир овоздан ғалабани ўзбекистонлик боксчига беришди. Шу тариқа, Ахмадалиев ўнинчи ғалабасини қўлга киритди, шундан еттитаси муддатидан олдин бўлди.