Юқори қон босимининг сабабини нафақат дори-дармонлар, балки бизга таниш бўлган сабзавотлар билан ҳам йуқ қилиш мумкин.
Британиянинг Daily Express нашрига кўра, сабзи шарбати тузнинг организмга таъсирини зарарсизлантиришга қодир, бу кўпинча гипертонияни келтириб чиқаради.
“Сабзи шарбати қон босимига ёрдам беради. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, у систолик ва диастолик қон босимини пасайтиради”, — дейди муаллиф Харриет Уайтхед.
Wҳитеҳеад томонидан келтирилган тадқиқотга кўра, сабзи истеъмол қилиш қон босимини пасайтириш билан боғлиқ. Тажрибада 2195 киши иштирок этди.
Муаллиф, шунингдек, биргина Буюк Британияда 5 миллион катталарда гипертония ташхиси қўйилганлигини таъкидлади.