Орол денгизидаги сув сатҳи охирги пайтларда рекорд даражага етди

Орол денгизидаги сув сатҳи 48 сантиметрга кўтарилиб, сўнгги йилларда рекорд даражага етди, дейилади Қизилўрда вилояти ҳокимлиги сайтида эълон қилинган хабарда.

Шимолий Орол денгизида тўпланган сув ҳажми 27,0 миллиард куб метрдан 18,5 миллиард куб метргача камайди. Маълумотларга кўра, ҳозирги сув сатҳи 40,42 мБС (Балтик тизими ҳисоблагичи).

2022-йил октябрь ойида денгиз сатҳи 40,90 мБС ёки 48 сантиметрга кўтарилди, тўпланган сув ҳажми эса 19,7 миллиард куб метрни ташкил қилди.

Бу сўнгги йиллардаги рекорд кўрсаткичдир.

Ўтган йилга нисбатан жорий йилнинг дастлабки икки ойида Орол денгизига тушган сув ҳажми 803 миллион куб метрни ташкил этди ва бу ўтган йилдаги кўрсаткичдан 816 миллион куб метрга кўпдир.

Умуман олганда, Орол денгизидаги сув сатҳи билан боғлиқ вазият ҳозирги замоннинг энг ташвишли экологик муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда.