Бугун, 20 апрел куни “Ўзгидромет” мутахассислари фавқулодда хабар тарқатди.
Уларга кўра, жорий йилнинг 20 апрелидан 25 апрелига қадар Тошкент вилоятида Бўстонлиқ тумани Чотқол тоғ тизимидаги Чимён тракти бўйлаб қор кўчкиси тушиши хавфи эълон қилинган.
Аввалроқ 19—20-апрел кунлари республикада ёмғир ёғиши, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкинлиги хабар қилинган эди. Ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб, 20 апрелда 18—23° бўлади.
Ўзбекистонда иш ҳафтасининг иккинчи ярмида қуруқ об-ҳаво кузатилади. Кечалари бироз салқинлашади, 22-апрелга келиб кундузи ҳарорат яна 25-28° гача кўтарилади.
18-21 апрел кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел ва сел келиши мумкин.