Интернетда ўзбекистонликлар ўрамида «Р/500» ёзуви бўлган парацетамол таблеткаларини истеъмол қилмасликлари кераклиги, чунки препарат таркибида вирус борлиги ҳақида маълумот тарқалди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, юқоридаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Шунингдек, бошқарма ҳар қандай тиббий маҳсулот, жумладан, парацетамол таблеткаларини фақат шифокор тавсияси асосида ва рецепт бўйича қабул қилиш кераклигини эслатди.
2015-йил кузида қозоғистонликларга Whatsapp орқали Р/500 парацетамол таблеткаси ичида заҳарли сим борлиги ҳақида хабар келган.
Қозоғистонликлар 2017-йил бошида яна парацетамолнинг хавфлилиги ҳақида оммавий огоҳлантиришларни ола бошладилар.
2018 йил январ ойида Oslobođenje (Босния ва Герсеговина) газетаси Мачупо вируси билан парацетамол ҳақида хабарнома ҳақида ёзди.
2021-йил феврал ойида Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги ҳалокатли вирусли парацетамол таблеткалари ҳақидаги маълумотга изоҳ берди.