Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида энг баланд тоғли майдонда қор полоси бўйича турнир бўлиб ўтди.
Миллий олимпия қўмитасининг 9 январ куни маълум қилишича, 2022 йилги “Амирсой” поло кубоги учун ўйин майдони денгиз сатҳидан 2200 метр баландликда эди. Илгари қор ва муз майдонларида поло мусобақалари дунёда аллақачон ўтказилган, аммо бундай баландликдаги ўйин биринчи марта ташкил этилмоқда.
Қор полоси бўйича ўтказилган турнирда Nest One, OFB жамоалари ҳамда Миллий гвардиянинг от спорти бўйича Республика олий спорт маҳорат мактаби жамоаси иштирок этди. Охирги иккитаси финалга йул олди ва Миллий гвардия 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.