Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида “Усмон ота” собори масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров ва Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек Рауповлар иштирок этди.
Масжиднинг янги биносининг очилиш маросимида маҳалла фаоллари, имом-хатиблар, кекса авлод вакиллари, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам иштирок этди.
Эслатиб оʻтамиз, 2021-йил август ойида Тошкент вилоятида “Оқсоқ ота” жоме масжиди очилган эди.