ИИВ хабарига кўра, сунъий интеллектга эга биринчи камера Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ёнғинларни автоматик аниқлаш учун ўрнатилди.
Лойиҳа «Хавфсиз туризм» тизими доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармасининг «Хавфсиз туризм» бошқармаси ҳамкорлигида амалга оширилди.
Икки спектрли термал тасвир ва оптик IP жойлашишни аниқлаш тизимига эга бўлган ноёб Hikvision камераси хатти-ҳаракатларни таҳлил қилишнинг ақлли алгоритмини қўллаб-қувватлайди ва ўрнатилган график процессор билан жиҳозланган.
Бу технология хавфли вазиятларни эрта босқичда юқори аниқликда аниқлаш ва реал вақтда сигнал узатиш имконини беради.
Камера назорат қилинадиган ҳудуддаги вазиятни кузатиб боради ва ёнғинга олиб келадиган юқори ҳароратни сезади. Агар камера параметрлар нормадан ошиб кетганини аниқласа, у автоматик равишда қутқарув хизматларини хабардор қилади. Бу ҳам маъмурий, ҳам турар-жой обектларини, шунингдек, туристик ҳудудларни самарали ҳимоя қилишга ёрдам беради.
Ушбу янгилик фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтиради ва авария хизматлари самарадорлигини оширади.