Тошкентда ўтказилаётган самбо бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси 3 та медални қўлга киритди

Самбо бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи кунги жанглари натижасида ўзбекистонлик спортчилар учта медални қўлга киритди.

Мусобақалар эркаклар ўртасида 4 та, аёллар ўртасида 3 та тоифада ўтказилди.

Вазни 50 килограммгача бўлган полвонлар баҳсида иштирок этган Сабина Давлатова финалда беларуслик Анфиса Капаевага имкониятни бой бериб, кумуш медални қўлга киритди.

59 кг вазн тоифасида Ағўжонова Ибодатхон бронза медалига сазовор бўлди.

Жанговар самбо бўйича 98 килограммдан юқори вазн тоифасида ўзбекистонлик Исмоилов Ҳакимжон ҳам бронза медалини қўлга киритди.

Чемпионат 14 ноябрга қадар давом этади.