Туркияда полиция ўзбек аёлларини жинсий қулликдан озод қилди.
Коня шаҳрида фоҳишабозликни ташкил қилиш билан шуғулланган беш кишидан иборат жиноий гуруҳ фаолият юритган.
Туркиянинг Hürriyet нашри хабар берганидек, операция давомида 11 Ўзбекистон ва 1 Туркия фуқаролари озод қилинди.
Маълум бўлишича, ҳибсга олинган Ўзбекистон фуқароси Ш.И аёлларга иш беришни ваъда қилиб, паспортларини олиб, фоҳишаликка мажбурлаган.
Коня шаҳар Миграция департаменти жинсий қулликдан озод қилинган 11 нафар ўзбек аёлларини ўз ватанига қайтариш билан шуғулланмоқда.