Депутатлар йиғилишида Дилшод Шакарбоевнинг Қушработ вилояти ҳокими лавозимига номзоди маъқулланди.
Д.Шакарбоев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Самарқанд вилояти Иқтисодий ривожланиш ва қашшоқликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, бугун, 2022-йил 15-июн куни Халқ депутатлари Қушработ вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтди. Ташкилий масала кўриб чиқилди.
Мурожаатга кўра, Қушработ тумани ҳокими Химмат Оқбўтаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Маълумот учун, вилоят ҳокими лавозимида атиги 6 ой ишлаб келган Х.Оқбўтаев 2017-йил 12-июн куни президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида лавозимидан озод этилган эди.
2017-йил 17-ноябрда Қушработ тумани ҳокими этиб тайинланган эди