Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ артисти, таниқли дирижёр ва бастакор Шермат Ёрматов 82 ёшида оламдан ўтди, деб хабар бермоқда Маданият вазирлиги.
Вазирлик Шермат Ёрматовнинг ўлими сабабларини айтмади.
Ёрматов 1939-йил 17-октабрда Фарғона вилоятида туғилган. 1967 йилда Тошкент давлат консерваториясини хор дирижёрлиги йуналиши бўйича тамомлаган. 1967 йилдан — Ўзтелерадиокомпанияси хор дирижёри, 1990 йилдан — Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият институти доценти.
1998-1999-йилларда Республика “Маънавият ва маърифат” маркази раисининг биринчи ўринбосари, 2000-2002 йилларда Ражабий номидаги Тошкент мусиқа-педагогика билим юрти директори.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1982), “Соғлом авлод учун” ордени билан мукофотланган (1995), Ўзбекистон халқ артисти (1996).