Ўзбекистон раҳбари маъмуриятида кадрлар ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони тизимида янги тайинлов амалга оширилди.

Нодирбек Сайфуллаев президент девонининг маданият ва санъат сектори мудири этиб тайинланди.

Бунгача Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори лавозимида ишлаган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармойиши билан Фаррух Омонов бошқарув сектори раҳбари этиб тайинлангани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.