Эроннинг Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ва Молиявий разведка бошқармаси терроризмни молиялаштириш бўйича ахборот алмашиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатни имзолади.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳининг ялпи мажлисида иштирок этмоқда.
Департамент матбуот хизмати хабарига кўра, йиғилиш 21-25 ноябр кунлари Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади.
24 ноябр куни ЕАГ ялпи ҳафталиги доирасида Ўзбекистон делегацияси Эрон молиявий разведка бошқармаси директори Ҳади Хани билан учрашди.
Учрашувда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида идоралараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунлари бўйича жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва улар билан боғлиқ жиноятлар бўйича ахборот алмашиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида мемарандум имзоланди.