Ўзбекистонлик юнон-рум курашчиси Султонбек Элмуратов тақиқланган дори воситасини қўллагани учун тўрт йилга мусобақалардан четлаштирилди.
Бу ҳақда Миллий антидопинг агентлиги хабар бермоқда.
2021-йил октабр ойида спортчи мусобақадан ташқари намуналардан ўтди, унда тақиқланган фуросемид препарати топилди.
Курашчи тўрт йилга – 2021-йилнинг 23-декабридан 2025-йилнинг 22-декабрига қадар мусобақаларда иштирок этишдан четлаштирилди.
Фуросемид Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WАDА) томонидан тақиқланган, чунки у танадан ноқонуний дориларни (еритропоетин, гормонлар) тезда олиб ташлайди. Фуросемид излари ҳар йили 100 га яқин ҳолатда турли спорт турлари бўйича спортчиларнинг намуналарида топилади. Синхронлаштирилган сузиш ва бадиий гимнастикада модда оғирликни назорат қилиш учун ишлатилади. Ички ва мушак ичига фойдаланиш учун планшетлар ва эритмалар шаклида мавжуд.