АҚШ Давлат котибининг жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот сиёсати бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элизабет Трюдо Ўзбекистонга ташриф буюради.
АҚШ ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, 28-сентабрдан 9-октабргача у Непал, Бирлашган Араб Амирликлари ва Қирғизистонга ҳам ташриф буюради.
Ўзбекистонга ташрифи чоғида Элизабет Трюдо Тошкентдаги Вебстер университетида «Оммавий ахборот воситалари мутахассислари учун инглиз тили» дастурининг битирувчилари билан суҳбатлашади.
Бундан ташқари, у маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, АҚШ ҳукумати томонидан молиялаштирилган алмашинув дастурлари битирувчилари билан учрашишни ва Жиззахдаги аёллар бошпанасига ташриф буюришни режалаштирмоқда.