Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бишкек шаҳрига ташрифининг расмий қисми бошланди.
Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Қирғизистон ва Ўзбекистон раҳбарларини «Ала-Арча» давлат қароргоҳидаги Конгресс-холл биноси олдида фахрий қоровул кутиб олди.
Икки давлат раҳбарлари расмий делегациялар аъзоларини бир-бирларига таништирдилар, шундан сўнг тор доирада музокаралар бошланди.