Самарқандга янги ҳоким тайинланди

Самарқанд вилояти ижро ҳокимияти тизимида кадрлар ўзгариши содир бўлди. Янги ҳоким тайинланди.

Самарқандда халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Фазлиддин Умаров Самарқанд шаҳрига янги ҳоким этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Фазлиддин Умаров 2021-йил 14-январ куни Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланган эди.

2020-йил сентабр ойида Президент уни Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинлаган эди.

Умаров бунгача Ўзбекистон Ҳисоб палатасида бош инспектор лавозимида ишлаган. 2006-2015-йилларда солиқ органлари тизимида турли лавозимларда ишлаган. 2015-2017 йилларда Молия вазирлиги тизимида ишлаган.

2019-йил май ойида Самарқанд шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бобурмирзо Облақулов шаҳар ҳокими томонидан тасдиқланган эди.