Венгрия Бош вазири Виктор Орбан 29-31 март кунлари Ўзбекистонга уч кунлик ташриф билан келади.
Президент матбуот хизмати ташриф дастурини эълон қилди.
Шунингдек, яқинда бўлиб ўтадиган юқори даражадаги музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилиниши ҳақида хабар берилган.
Бундан ташқари, халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик масалалари бўйича фикр алмашилади.
Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Венгриянинг этакчи компаниялари вакиллари иштирокида Ўзбекистон-Венгрия ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилишини ўтказиш режалаштирилган.
Дастурга мувофиқ Бош вазир илмий ва тарихий жойларни ҳам зиёрат қилади.
Ташриф якунлари бўйича иқтисодиёт, энергетика, таълим ва кадрлар тайёрлаш, маданият, минтақалараро ҳамкорлик, бандлик ва меҳнат муносабатлари соҳаларида икки томонлама муносабатларни янада чуқурлаштиришга қаратилган битимлар имзоланиши кутилмоқда.