МДҲ Ижроия қўмитаси раҳбарининг сўзларига кўра, Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган йиғилиш мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликка қўшимча туртки бериши маълум бўлди.
26-27 декабр кунлари Санкт-Петербургда МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ҳамдўстлик Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев маълум қилди.
«Кейинги ҳафтада Санкт-Петербургда МДҲ давлатлари раҳбарларининг бир хил даражада муҳим, норасмий учрашуви бўлиб ўтади. Россия президенти таклифига биноан 26-27 кунлари учрашув бўлиб ўтади. Умид қиламизки, бу ҳамкорлигимиз учун қўшимча туртки бўлади. «, деди сешанба куни Минскда журналистларга МДҲ ижроия қўмитаси раҳбари.
Лебедевнинг сўзларига кўра, МДҲ давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланиб бораётганининг энг ёрқин кўрсаткичи олий даражадаги, давлат раҳбарлари ўртасидаги алоқаларнинг фаоллашганидир.
«Бир ой ўтмайдики, давлат раҳбарларимиз учрашмай ёки ўзаро мулоқот қилмасин. Ҳозиргина Минскда (Беларус ва Россия президентларининг) учрашуви бўлиб ўтди», деди у.
Саммитда Озарбайжон, Қозоғистон, Беларус, Туркманистон, Тожикистон, Ўзбекистон президентлари ҳамда Арманистон Бош вазири иштирок этади.
Бу МДҲ давлатлари раҳбарларининг жорий йилдаги иккинчи норасмий саммити бўлади.